Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ёлғиз осишнинг ўзи, деб ҳеч ким айтмаган. Шунга кўра, тирик одамни осиш жазо турига кирмайди. Ўлим ва осишга ҳукм қилинган одам аввал ўлдирилиб, кейин осилади ва бу иш осиш жазоси дейилади.
7. Товон тўлаш: Товон тўлаш - жиноятчидан жазо сифатида мол ундиришдир. Бу иш суннатда ўз исботини топган. Нисоий Амр ибн Шуайбдан, у отасидан, у эса бобосидан қилган ривоятида жумладан шундай дейилади:
«يَا رَسُولَ اللَّهِ فَالثِّمَارُ وَمَا أُخِذَ مِنْهَا فِي أَكْمَامِهَا, قَالَ: مَنْ أَخَذَ بِفَمِهِ وَلَمْ يَتَّخِذْ خُبْنَةً فَلَيْسَ عَلَيْهِ شَيْءٌ, وَمَنِ احْتَمَلَ فَعَلَيْهِ ثَمَنُهُ مَرَّتَيْنِ, وَضَرْبًا وَنَكَالًا»
«Эй Расулуллоҳ, меваларни пишиб турган жойидан олиш қандай бўлади?» - дейишганида, у киши: «Оғзига олиб, қўйнига солмаса, ҳечқиси йўқ. Ким кўтариб кетса, олганига икки баробар товон тўлайди ва ибрат учун дарраланади», дедилар». Нисоийдан ривоят қилинган яна бир ҳадисда:
«وَمَا لَمْ يَبْلُغْ ثَمَنَ الْمِجَنِّ فَفِيْهِ غَرَامَةٌ مِثْلَيْهِ وَجَلْدَاتُ نَكَالٍ»
«Пайғамбар с.а.в.: қалқон баҳосига етмаган бўлса, икки баробар қилиб тўлаш ва ибрат учун дарраланишдир», деганлар. Пайғамбар с.а.в.нинг:
«وَكَاتِمُ الضَّالَّةِ عَلَيْهِ غَرَامَتُهَا وَمِثْلُهَا مَعَهَا»
«Йўқолган нарсани яширган киши уни икки баробар қилиб тўлайди», деганлари ҳам ривоят қилинган. Закот беришдан бош тортган одамга ҳам таъзир жазоси унинг молидан бир қисмини олиб қўйиш билан бўлади. Шулардан кўриниб турибдики, Пайғамбар с.а.в. таъзирда товон тўлаш жазосига ҳам буюрганлар. Унинг муайян миқдори хусусида ҳужжат ворид бўлмаса, уни белгилаш халифанинг ихтиёрига берилади. Халифа ҳам муайян миқдорни табанний қилмаса, қозининг ҳукмига ҳавола қилинади. Шу ерда бир савол туғилади: Агар жиноятчи товонни тўлай олмаса, ўшанинг миқдорича қамаладими ёки кечириладими? Жавоб шуки, у муайян бир жазога ҳукм қилингандан кейин уни бошқача тарзда жазолаш мумкин эмас. Чунки қозининг ҳукми қандай бўлса, ўшандай ижро этилиши керак. Шунинг учун товон тўлолмаслик эвазига қамалмайди, айни пайтда кечирилмайди ҳам. Негаки кечириш қозининг ҳукмини бекор қилишдир. Қози бир нарсага ҳукм қилганидан кейин уни бекор қилиш мумкин эмас.
189-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|